+998 (71) 200-88-22

    Миссия ва қадриятлар

     

     

    Биз нима сабабдан ўз касбимизни севамиз?! 
     
    Касбий миссиямиз:
     
    Албатта , фойда бу ҳар қандай бизнес учун муҳим муваффақият омили ҳисобланади. Аммо бундан мустасно бўлган, бизни улкан марралар сари етакловчи янада муҳимроқ мақсадлар бор, булар:
    1. Мамлакатимиз ва умуман оламни чиройли ва кўркам бинолар, боғлар ва йўллар билан безатиш;
    2. Инсонларни қулай, мустаҳкам уйлар ва идора бинолари билан таминлаш орқали бахтини янада ортириш;
    3. Атрофимиздагилар билан ўз профессионал тажрибамиз билан бўлишиш ва уларга муносиб намуна бўлиш;
     
    Ижтимоий миссиямиз:
    • аҳолига ҳаётда ўз ўрнини топишга ёрдам берамиз, ижтимоий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаймиз;
    • аҳолига муваффақиятларга эришишда ёрдам кўрсатамиз, натижада бойлар сафи ортиб, кам таъминланганлар сони камайиб боради;
    • таълим ва тиббиёт муассасаларини қурамиз ва/ёки қўллаб-қувватлаймиз.
     
    Қадриятлар:
    • Адолатли алмашинув – доимий муваффақият гарови;
    • Инсонлар, сиз  билан қандай муносабатда бўлишини хоҳласангиз, сиз ҳам улар билан худди шундай муносабатда бўлинг;
    • Бошқа инсонларнинг ташвиши билан яшаётган шахс (ёки компания), муваффақиятга эришишда бошқаларги нисбатан имконияти кўпроқ бўлиб, ўзига энг ижобий нарсаларни жалб қилади;
    • Ҳалол меҳнат бахт келтирар;

     

    Ва бошқа кўплаб қадриятларга риоя қилишга ҳаракат қиламиз.

    Менга қўнғироқ
    қилинг

    Директорга ёзиш