+998 (71) 200-88-22

    Murad Buildings жамоасининг Sam Antep Gilam ҳамкор компаниясига ташрифи

    01 Сентябрь 2015
    Дўстларимизнинг тавсиясига биноан мустақиллик куни муносабати билан биз кеча Самарқандга ташриф буюрдик. Ташриф мақсади — миссияси, қадрият ва қарашлари бизга яқин бўлган компания билан танишиш ва тажриба алмашиш.
     
    2000 йилда Sam Antep Gilam корхонаси биргина кичик дастгоҳдан ўз фаолиятини бошлаган эди, бугунги кунда — гилам маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи МДҲ ҳудудидаги энг йирик ва инновацион завод ҳисобланади. Мазкур корхонада бир кунда 5 мингдан зиёд маҳсулот ишлаб чиқарилади ва улар МДҲ ва Европа мамлакатлари, Ҳиндистон, АҚШ ва ҳаттоки Хитойга экспорт қилинади.

    Мазкур корхона асосчиси Камол Абдуллаевнинг келажак тасаввури, хусусан тадбиркорликни ривожлантиришга доир режалари ва мамлакатимизнинг равнақига ўз ҳиссасини қўшиш истаги ҳақида эшитиб, илҳомланмасликнинг иложи йўқ. Бундай олижаноб, мурувватли ва кучли руҳиятга эга инсон ўз халқининг бахту-саодатини ва фаровонлигини ошириш мақсадида дадил қадам ташламоқда, бу инсон мамлакатимизни бутун дунёга машҳур қилиш истагида.

    Компания томонидан Ўзбекистоннинг энг замонавий клиникаларидан бири қуриб битказилди, у ерда энг замонавий тиббиёт ускуналари ўрнатилди ҳамда энг малакали ўзбекистонлик ва хорижий мутахассислар жалб этилди.

    Самарқанд наслдор отларини боқиш учун жуда қулай замонавий шароитлар яратилди, улар халқаро мусобақаларда қатнашиб, Ўзбекистонга бирин-кетин ғалаба ва шуҳратлар келтирмоқда. Бу ерда от спортининг кўп карра чемпионлари шуғулланади, бунинг учун барча зарур анжомлар билан таъминланган.

    Мазкур компаниянинг раҳбарияти ва бутун жамоасига ҳурматимиз чексиз! Сиз эришаётган ютуқларингиздан бағоятда хурсандмиз ва фахрланамиз. Бизнесингизни янада гуллаб-яшнашини тилаб қоламиз!Муваффақиятлар сари интилаётган ва энг муҳими, мамлакатимизнинг буюк келажагига ишонган ва унга ўз ҳиссасини қўшиш истагида бўлган кўплаб тадбиркорлар учун ҳам илҳом бахш этишни давом этинг!

    Murad Buildings компанияси ушбу «Илҳом машъали»ни бошқа компанияларга ҳам узатишга ваъда беради ва доимо Ватанимизнинг муносиб корхонаси бўлиб қолишга ҳаракат қилади!

    Менга қўнғироқ
    қилинг

    Директорга ёзиш