+998 (71) 200-88-22

    Murad Buildings Amir Temur турар жой мажмуасини қуришни бошламоқда!

    11 Сентябрь 2015
    Ҳозирда биз кенг кўламли тайёргарлик ишларини олиб бормоқдамиз, йўлларни кенгайтириш ва қўшнилар учун вақтинчалик автомобиль тўхташ жойларини тайёрлашдан бошладик. Мазкур турар жой мажмуасида беш қаватли уй ҳамда кўп қаватли автомобиль тўхташ жойи бунёд этилади. Болалар ўйнайдиган майдонча ва фитнес-марказ, хусусий мактабгача таълим муассасаси ва бошқа шу каби ижтимоий хизматларга алоҳида эътибор қаратилади.
     
    Фурсатдан фойдаланиб, бизнинг янги лойиҳамизни фаол қўллаб-қувватлаётган ва маъқуллаётган янги қўшниларимизга чуқур миннатдорлик билдирамиз! Murad Buildings жамоасидан мамнун бўлаётган инсонларни кўриш нақадар ёқимли. Бизга билдирган ишонч ва илтифотингиз учун сизга раҳмат, ишончингизни оқлаш учун бор куч-ғайратимизни сафарбар этамиз! Бизга ўз таклиф ва фойдали маслаҳатлари билан мурожаат қилаётган қўшниларга ҳам миннатдорлик билдирамиз! Масъулиятли ёндашувингиз ва ушбу масканни ободонлаштиришга ўз ҳиссангизни қўшишга интилишингизни жуда ҳам қадрлаймиз! Биргаликда бу ҳудудни энг чиройли масканга айлантирамиз! Биз доим халқ билан биргамиз, амалий таклифлар учун доим очиқмиз!
     

     

     

    Режалаштирилаётган Amir Temur турар жой мажмуаси манзили: Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, Ц-4 даҳаси. Мўлжал ARDUS дўкони ортида.

    Менга қўнғироқ
    қилинг

    Директорга ёзиш