+998 (71) 200-88-22

    Dream Construction

    Хасан Махатмурадов - Dream Construction қурилиш компанияси раҳбари

    Маълумотим бўйича бизнес-бошқарув магистриман (МВА) – Ўзбекистон Республикаси Президенти Академияси ҳузуридаги Олий бизнес мактаби.

    Умумий иш стажим – 240 ой. Ёшим учун етарли бўлмаган иш тажрибасига қарамай, аниқ мақсадга йўналтирилганлик, доимий тарзда ўз-ўзини такомиллаштиришга интилиш ва тиришқоқлик фаолиятимда ривожланишнинг асосий тамойиллари ҳисобланади. 

    Murad Buildings билан 18 ойдан бери ҳамкорлик қилиб келяпмиз. Менинг жамоам, у ердаги ўзаро қўллаб-қувватлаш муҳити, натижага эришиш йўлида жамоавий фаолият менга жуда манзур. Компания кичик жамоага қарамай юксак натижаларга эришаётгани билан фахрланаман.

    Иш фаолиятимда қўлга киритган асосий ютуқларимдан бири – Ўзбекистон Республикаси Президенти Академияси ҳузуридаги Олий бизнес мактабини муваффақиятли тугатганимда, деб биламан. Бу бошқарув фаолиятимда қатор касбий билимларни эгаллашимга имкон берди. Орттирилган билим ва тажриба Dream Construction компанияси ходимларини бошқаришнинг янги усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга ҳисса қўшди, ўз ўрнида, лойиҳаларни ишлаб чиқишда замонавий технологиялардан фойдаланиш ва уларни қисқа вақт ичида амалга ошириш имконини яратди.

    Dream Construction – олий касб-ҳунар таълимига эга юқори малакали мутахассислар жамоасидир. Меҳнат жамоаси – масъулиятли, киришимли, бирдам ва фойда келтирадиган, қўйилган мақсад ва вазифаларни тезкор бажариш салоҳиятига эгалиги билан баҳоланади.

    Ходимларимнинг профессионаллик, ҳалоллик, мақсадга эришишга интилувчанлик, ўзига нисбатан ҳурмат ва талабчанлик каби хислатларини қадрлайман. 

    Ходимлар ҳақида гапирганда, биз масъулиятли, тезкор, ўз устида ишлайдиган мутахассисларни қидиряпмиз. Компанияга иш излаб келувчи айнан бизнинг компанияда фаолият юритишга қизиқиши лозим. У жамоа фаоли бўлиши, ходимларни қўллаб-қувватлаши, мураккаб вазиятларда ўзини ва ишга бўлган лаёқатини йўқотмаслиги зарур. Бундан ташқари, янги ҳамкасбимиздан бир вақтнинг ўзида бир нечта вазифа ва лойиҳалар устида ишлай олишини кутамиз.

    Dream Construction замонавий технологияларни жорий этиш, янги қурилиш маҳсулотларидан фойдаланиш ва инсон капиталига сармоя киритиш орқали компаниянинг доимий профессионал ривожига алоҳида эътибор қаратади. Мақсадимиз – бозорда пешқадам бўлиш. Биз учун бажариб бўлмайдиган вазифанинг ўзи йўқ. Компаниямиз орзуларни рўёбга чиқаради. Биз максимал даражадаги қулай ва уйғун ҳаёт учун макон яратамиз.

    Шиорим: Ўз олдингга мақсад қўйдингми, унга эриш, вассалом!

    Dream Construction дан бўш иш ўринлари

    Менга қўнғироқ
    қилинг

    Директорга ёзиш